Наманган вилоят  болалар силга қарши курашиш сихатгохи  1945 йилда Наманган шахар Гагарин кучасида жойлашган 2-ясли ўрнида 25 ўринга ташкил қилинган. Шу йилнинг ўзида Наманган туманидаги собиқ Москва колхози идораси ўрнига кўчирилган. 1962 йилда Наманган шаҳар ижроия комитетининг 11/305-сонли қарорига биноан 50 ўринга кенгайтирилган. 1965 йилда 125 ўринга, 1979 йил типовой бино қурилишининг хисобига ўринлар сони 250 ўринга етказилган. Шу даврда сихатгохда ёз пайтларида 300-350 бола даволанган. 1990 йил феврал ойидан бошлаб 150 ўринга туширилган. 1995 йил апрелидан бошлаб Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 98-сонли буйруғига асосан 200 ўринга кенгайтирилган. 1998 йил Соғликни сақлаш бошқармасининг буйруғи билан 160 ўринга қисқартирилган. Сихатгох Наманган шахри М.Рахимов кўча 5-уйда жойлашган. Сихатгохда 4 ёшдан 14 ёшгача бўлган беморлар даволаниб ўқийдилар.

Сихатгохнинг умумий  ер майдони 3 гектарни ташкил этади.

Жами бинолар сони - 34 та шундан ёрдамчи бинолар 16 та.

1981  йилда   360  ўқувчига   мулжалланган  2 қаватли “Йулдош” мактаби қурилган   бўлиб,   мактабда   1 синфдан   9 синфгача  бўлган  ўқувчилар   енгиллаштирилган     дастур     асосида    35  дақиқадан ўқитилади.

      Сихатгох даволаш  булимининг 1-қаватида функционал - диагностика   хоналар жойлашган  (физиотерапия,  ЛФК,   клиник   лабаратория, қабулхона ва автоклав хоналари )   ошхона, душ, ўқиш ва  дам   олиш   хоналаридан иборат.   Бинонинг   II - III-  қаватларида,  дам олиш хоналари,   хамшира   ва   врачлар   хонаси,   клуб,    видеосалон,   хар   бир   булимда   алохидадан   муолажа   хоналари   жойлашган.   Сихатгох    кумир   билан   иситилади.   Ичимлик суви   билан   таъминланган.

         "НИЗОМ" - 2000 йил 8 апрелда Наманган шахар хокимлигининг 363-сонли қарори ва Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тасдиқланган ва Давлат рўйхатидан ўтказилган.

         "Хўжалик субъектини корхоналар ва муассасалар давлат реестрига киргизиш тўғрисида"ги Гувохнома №16-213-0000565  берилган

           Тиббий Фаолиятни амалга ошириш учун Лицензия - №4189-"тиб" - УзР ССВ томонидан 24.02.2005 йилда берилган.

2013 йилда Наманган вилояти ер тузиш ва кучмас мулк кадастри хизмати давлат унитар корхонаси томонидан  “Кучмас мулк объектига кадастр иши” бўйича “ 1833- рақам билан кадастр қилинган ва 2014 йил 17 март куни бинолар ва иншоатларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида ТА №0754965 серия рақами орқали гувохнома олинган

Вилоят болалар силга қарши курашиш  санаторияси

ПАСПОРТИ

Сихатгох ташкил топган йили

1945 й

Манзили

Наманган шахри, М.Рахимов кўчаси -5

Умумий ер майдони

 3 гектар

Умумий ўринлар сони

160

Ошхонадаги ўринлар сони

160

Мактаб биносидаги ўринлар сони

350

Йил давомида режалаштирилган беморлар сони

640

Ихтисоси

сил ўчоқларидаги сил  касаллигини  DOTS дастуридан кейинги даври ва ота-онаси сил билан касалланганларнинг фарзандлари (контакт)

Даволаш  омили:

ЛФК,  физиотерапевтик, химия профилактика   муолажалар. 

Умумий ходимлар сони

 143 та

(Врачлар сони 

 7 та

ўрта тиббиёт ходимлари

 27 та   

ўқитувчи ва тарбиячилар

 24 та

ошхона ходимлари  

 13 та

кичик тиббиёт ходимлари 

 43 та

хўжалик ходимлари

 29 та

Уларнинг тоифа кўрсаткичлари:

 

Врачлар

 7 та

олий тоифа

 2 та

1-тоифа

 1 та

Ўрта  тиббиёт ходимлари

 27 та

олий тоифа

 12та

1 тоифа

 4 та

2 тоифа

 5 та

Ўқитувчи ва  тарбиячилар

 24 та

Молиялаштириш манбаи

 вилоят бюджети хисобидан