new centerСил касаллигига қарши курашишда шифокорлар малакасини ошириш учун янги марказ ташкил этилди.

Тошкентда  Инновацион масофавий ўқитиш ва мониторинг маркази ҳамда  Бухоро вилоятида унинг шўъбасини очиш маросими жорий йилнинг 12 апрель куни АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (ЮСАИД) Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорлигида амалга оширди.

tuberkulyoz

Мамлакатимизда сил касаллигига қарши кураш ва унинг олдини олиш давлат миқёсидаги вазифалардан бири саналади. Бошқа касалликлар қатори сил касаллигини ҳам даволашдан кўра олдини олиш осон.

Ушбу касаллик нафақат ўпка, балки инсон организмининг тирноқ билан сочидан ташқари барча аъзоларида, шу жумладан, буйракда ҳам учрайдиган касалликдир. Буйрак туберкулёзи одам организмида аста-секин ривожланиб боради. Шу сабабли беморларнинг аксарияти туберкулёзга чалиниб қолганини сезиши қийин бўлади. Узоқ вақт давомида бошқа касалликлар, хусусан, сурункали пиелонефрит, цистит, буйрак тоши, радикулитдан самарасиз даволанадилар. Касаллик тарқалиб, буйрак фаолияти сусайгандан сўнг асоратлар келиб чиқиши натижасида беморларга жарроҳлик муолажалари ўтказиш лозим бўлади. Буйрак туберкулёзи қанча кеч аниқланса, соғайиш шунча қийин кечади.

yutalДавомийлигига кўра йўтални 3 тури тафовутланади: домий йўтал, ўқтин-ўқтин бўлиб турадиган йўтал ва хуружсимон йўтал. Аввало жиянингиздаги йўталнинг хусусиятларини аниқлаш керак.

Доимий йўтал асосан юқори нафас йўлларининг яллиғланишлари учун характерли бўлиб, у сурункали  бронхитларда, хиқилдоқ ёки кекирдакни сурункали касалликларида ва юрак касали бор беморларда ўпкада қоннинг димланиб қолиши каби холатларда кузатилади.

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида эндокринологиянинг долзарб масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда олимлар, мутахассислар, шифокорлар ва журналистлар иштирок этди.

Бундан икки ой муқаддам Тошлоқлик 11 ойлик чақалоқнинг танасидан 16 дона игна топилгани ҳақидаги хабарлар матбуотда кенг ёритилган эди. Бугун ушбу кичкинтой Азизбек Абдумажидов соғайиб уйига қайтди. 

11Навоий вилояти юқумли касалликлар шифохонасига 2018 йил 6 март куни 13 нафар, Кармана туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига 27 нафар бемор “Овқатдан заҳарланиш” бирламчи ташхиси билан ётқизилди. Уларнинг барчасида кўнгил айниши, қайт қилиш, қоринда оғриқ каби шикоятлар бўлган.